КХДР Япониянинг Саппоро шаҳрида бўлиб ўтадиган 2017 йилги қишки Осиё ўйинларида иштирок этиш учун ариза берди. Бу ҳақда, Kyodo агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумки, Токио томонидан КХДРга қарши киритилган санкциялар туфайли Шимолий Корея фуқароларининг Японияга кириши тақиқланади. Шу боис Ўйинлар ташкилий қўмитаси ушбу вазиятда қандай иш тутишни ўйламоқда.
Изоҳ (0)