Дунёда 14 миллиондан ортиқ одам ОИТВга чалинганлигини билмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ташкилотнинг Женевада чоп этилган хабарида маълум қилинишича, ҳозирги пайтда 18 миллиондан ортиқ одам ретровирусга қарши даво муолажаларини олаётган бўлса, яна шунча одам даволаниш имконига эга эмас.
Бугунги кунда ОИТВга чалинган одамларнинг 40 фоизи (14 миллиондан ортиқ) ўзининг касаллиги ҳақида билмайди. 2005 йилдан 2015 йилгача ОИТВга чалинганлигидан хабар топган одамлар сони 12 фоиздан 60 фоизга ошган. Вирус аниқланган одамларнинг 80 фоиздан ортиғи даволанмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИТВ мавжудлигини текшириб кўриш учун мўлжалланган тўпламларни текин тарқатишни қўллаб-қувватламоқда. Унинг ёрдамида уй шароитида 20 дақиқа ичида вирусга чалинган-чалинмаганликни билиб олиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)