Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фарзандлари аралаш жанг санъатлари бўйича мураббийлари Абдулкарим Эдиловга Porsche Panamera автомобилини совға қилди. Бу ҳақда Эдилов Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилиб, машинанинг суратини ҳам жойлаштирди, деб хабар беради «Аргументи и факти».
«Аллоҳга шукур, менга бу ҳаётда ҳамма нарса, айниқса, Аҳмад, Эли ва Адам укаларимни ато этди. Биз улар билан жуда кўп вақтни бирга ўтказамиз, уларга меҳримни сўз билан ифодалаш қийин. Кеча туғилган кунимда улар менга орзу қила олмаган совғамни — Porsche Panamera машинасини тортиқ қилди», — деб ёзди 24 ёшли мураббий.
Шунингдек, у шогирдларининг отаси Рамзан Қодировга миннатдорлик билдирди.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Рамзан Қодировнинг олти қизи ва тўрт ўғли бор.
Изоҳ (0)