Москва шарқидаги омбордан номаълум шахслар 39,5 миллион рубллик икрани ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Москва ИИББ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Хабарда таъкидланишича, ўғрилик Электродний кўчасидаги омборда содир этилган. Полицияга денгиз маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи фирманинг бош директори мурожаат қилган. Икра Янги йил чегирмаларида сотиш учун мўлжалланган эди.
Ўғрилар девордан тешик очиб, омборга кирган ва пластик контейнерлардаги икрани ўғирлаган. Шундан сўнг улар воқеа жойидан яширинган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Москва шимолида номаълум шахслар қиймати 23 миллион рублга тенг 13 тонна қизил икрани ўғирлаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)