«Олмалиқ» клуби бош мураббийи Игорь Шквирин ўзининг истеъфоси ҳақидаги саволга жавоб берди, деб ёзди «Championat.asia».
«Клубда ҳеч ким кетишим тўғрисида менга айтгани йўқ. Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо раҳбарият ҳеч қандай гап айтмади», — деган Игорь Шквирин.
«Тўғри, мавсумни жуда ёмон ўтказдик. Илгари бу қадар паст ўринга тушиб кетмагандик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Қаердадир биз хатога йўл қўйдик, қайсидир ўйинларда омад юз ўгирди. Натижа учун табиийки, мураббий жавобгар ҳисобланади. Қисмати шунақа».
«Олмалиқ» клубида 2008 йилдан буён ишлаб келаётган Игорь Шквириндан кейин янги тайинланиши кутилаётган Виктор Кумиков ҳам «Championat.asia»нинг саволига жавоб қайтарган.
«Дўстларим таклифига кўра Ўзбекистонга келдим. Иш ҳақида гапиришга эрта. ‘Олмалиқ’дан қизиқиш бўлгани рост. Клуб раҳбарияти билан мазкур масалада гаплашганимни инкор қилмайман. Ҳаммаси декабрь ойида ҳал бўлади», — деган Виктор Кумиков.
Мутахассис, шунингдек, «Бухоро» ва «Бунёдкор» клубларининг қизиқиши борасида тўхталиб ўтган бўлиб, бухороликлар таклифи ҳақида ҳеч нарса дея олмаслигини очиқлаган. «Бунёдкор» билан музокара эса муваффақиятсиз бўлган.
Изоҳ (0)