Ўзбекистонга бўлган ташрифи якунида АҚШ давлат котиби Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи муовини Уильям Тод «Хаст-Имом» мажмуасига элчи Памела Спратлен хоним билан биргаликда ташриф буюрди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Уильям Тоддни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов қабул қилган эди.
Изоҳ (0)