Forbes журнали талқини бўйича Россиянинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида учинчи поғонада жойлашган Алишер Усмонов Татаристоннинг Болгар шаҳридаги шу номли ислом академияси қурилишига 500 миллион рубль хайрия қилди. Бу ҳақда «Бизнес Online» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Болгар ислом академияси қурилишининг умумий бюджети қарийб 1 миллиард рублни ташкил қилади. Алишер Усмонов кўрсатган ёрдами орқали қурилиш бюджетининг ярмини ёпди.
Акамедия қурилишига жами 900 миллион рублга яқин маблағ жалб этилгани таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)