АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп, агар Куба ҳукумати аҳоли турмуш даражасини ошириш билан шуғулланмаса, ушбу давлат билан келишувни тўхтатишини айтди. Бу ҳақда «Интерфкакс» хабар бермоқда.
«Агар Куба халқи учун яхши шароитларга эришишга тайёр бўлмаса, мен келишувга барҳам бераман», — деди у.
2014 йил декабрида АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама Конгрессдан Кубага қарши эмбаргони тўхтатиб, ушбу давлат билан муносабатларни тиклашни сўраган эди. 2015 йил ёзида икки томон дипломатик алоқаларни қайта тиклашга келишиб олди. 2016 йил мартида 88 йилдан бери биринчи марта АҚШнинг амалдаги президенти Кубага ташриф буюрди.
Изоҳ (0)