Айни кунларда Саудия Арабистонининг шимолий ва марказий қисмида ноёб табиий ҳодиса кузатилмоқда. «ТАСС»нинг Al Arabiya телеканалига асосланиб маълум қилишича, ушбу ҳудудларда қор тушиб, чўл оқ тусга бурканди.
Айниқса Саудия марказидаги Шакра ва шимоли-ғарбидаги Табук шаҳарларида кўп қор тушди. Ал-Жауф вилоятидаги Табаржал шаҳрида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича минус учга, Иордания чегарасидаги ал-Қурят шаҳрида эса минус бирга тушиб кетди.
Ҳозирда қиролликнинг кўпчилик туманларида ёмғирлар мавсуми давом этмоқда. Саудия Арабистонининг шарқида кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Даммам, Даҳран, Хобар ва Катиф шаҳарларида ёмғир оқимларини тўплаш учун махсус техникадан фойдаланилмоқда.
Изоҳ (0)