Чеченистоннинг «Кавказ» трассасида юз берган ва етти кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган эркак шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда жабрланувчи етказилган тиббий муассаса маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Шифохона вакилларининг маълум қилишича, шифохонага етказилган эркак ҳалок бўлган. Оғир аҳволдаги бола республика болалар шифохонасига ўтказилган.
Аввалроқ йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши, жумладан, ўн ва 14 ёшли икки қиз ҳалок бўлганлиги, яна икки киши оғир аҳволда шифохонага етказилганлиги маълум қилинган эди.
Республика раҳбари Рамзан Қодировнинг сўзларига қараганда йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчининг мастлиги сабаб бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)