АҚШ кино бозори янги рекорд ўрнатди. Ўтган дам олиш кунлари йиллик касса йиғимлари ҳажми 10 миллиард долларга етди. Бу ҳақда, кинозал эгалари миллий уюшмаси баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу пайтга қадар 2013 йилги натижа рекорд ҳисобланарди. Ўшанда 10 миллиард доллар кўрсаткичи икки ҳафтага кечроқ — 7 декабрь куни қайд этилган эди.
Жорий йилги касса йиғимлари бўйича биринчи ўринда «Дорини қидириб» тўлиқ метражли анимацион фильми 486,2 миллион доллар натижа билан кетмоқда. Иккинчи ўринда «Биринчи қасоскор. Фуқаролик уруши» картинаси турибди (408,1 миллион доллар). Икки лентанинг яратувчилари ва дистрибьюторлари The Walt Disney Company конгломератига кирувчи студия ва компаниялардир.
Учинчи ўрин 367,7 миллион доллар кўрсаткичга эга «Уй жониворларининг махфий ҳаёти» анимацион фильми томонидан банд этилди. Кучли бешликка, шунингдек, «Чангалзор китоби» (364 миллион доллар) ва «Дэдпул» (363,1 миллион доллар) фильмлари кирди.
Изоҳ (0)