Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича 17–18 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 26 ноябрь, шанба куни финал беллашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Дунёнинг 75 давлатидан 400 нафардан ортиқ ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун кураш олиб борган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 4 та медаль билан ортга қайтадиган бўлди.
Аввалроқ Отабек Холматов (-52 кг), Шунқор Абдурасулов (-56 кг) ва Шоҳруз Раҳимов (-91 кг) бронза медалларини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
-60 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Билолбек Мирзараҳимов финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда америкалик Деланте Жонсонга қарши рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчига бироз омад етишмади ва у мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)