Италиядаги кучли ёмғирлар оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Генуя провинцияси яқинида ва унга қўшни Пьемонтда истиқомат қилувчи икки кекса эркак ёғингарчилик қурбонига айланди.
Италия жанубидаги Сицилия ва Агрижентонинг икки нафар фуқароси бедарак йўқолган.
Ёмғирлар оқибатида энг кўп жабрланган туманларда юзлаб аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Мактаблар, ташкилотлар ёпилган, йўллар бекитиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Италиядаги кучли ва давомли ёмғирлар бир қатор дарёлар сув сатҳидан ошишига сабаб бўлди. Энг кўп жабрланган ҳудудлардан бири Пьемонтдир.
Изоҳ (0)