Икки америкалик спортчи 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинлари олдидан кокаин истеъмол қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Fancy Bears хакерлик гуруҳи бир неча кун муқаддам Facebook’да Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) вакилларининг АҚШ аксилдопинг агентлиги (USADA) билан ёзишмаларига эга бўлганини билдирган эди.
Таъкидланишича, бу икки агентликнинг хакерлар қўлига тушиб қолган мактубларида таниқли америкалик спортчининг қон таҳлиллари шубҳали экани, шунингдек, Ўйинлар арафасида камида икки нафар америкалик атлет кокаин истеъмол қилгани айтилган. Уларнинг мақсади сифатида вазн ташлаш кўрсатилган.
Шунингдек, хакерлар WADA раҳбари Крейг Ридининг шахсий маълумотларига дахл қила олди.
Изоҳ (0)