Таниқли боксчи ва собиқ жаҳон чемпиони британиялик Дэвид Хэй Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича жаҳон чемпиони Тони Бельюга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Белью жамоаси вакиллари «ТАСС»га маълум қилди.
«Жанг тасдиқланди. Беллашув 4 март куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади», – деди «ТАСС»нинг суҳбатдоши.
Маълумот учун, Дэвид Хэй профессионал рингда 30 та жанг ўтказиб, 28 тасида (26 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган ва 2 тасида мағлубиятга учратган. Тони Белью бўлажак рақибидан 1 та жанг кўпроқ ўтказган. Унинг ҳисобида 28 ғалаба (18 таси нокаут билан), 2 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)