Футбол бўйича Аргентина чемпионатининг тўртинчи дивизионида иштирок этувчи «Депортиво Мерло» жамоаси аъзоси Эммануэль Франсес аёл ҳакамга қўл кўтаргани учун 22 ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда, AFP агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўйин вақтида футболчи ён чизиқ ҳаками Мария Рокко бошининг орқа қисмига қўли билан зарба берди. Аёл ҳакам футболчининг ҳужумидан сақланиб қолиш учун трибуна остидаги хоналардан бирига қочиб кетди.
Мария Рокко мазкур ҳолат юзасидан Аргентина футбол федерациясидан ташқари фуқаролик судига ҳам шикоят аризасини берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)