Россиянинг Старий Оскол шаҳрида дарё устидан ўтган темир йўл кўпригида селфи тушишга уринган мактаб ўқувчиси ток уришидан сўнг омон қолди. 24 ноябрь куни бола шифохонадан чиқарилди, деб хабар беради «Вести.ru».
7 ноябрь куни шаҳардаги мактаблардан бирининг икки ўқувчиси Оскол дарёсидан ўтадиган темир йўл кўпригига яқинлашиб, у ерда селфи тушишга қарор қилди. Ўқувчилардан бири кўприк устунига чиқишга уриниш чоғида симга тегиб кетди ва йиқилди. Ўсмир 30 фоизлик тана куйиши билан шифохонага етказилди.
У 15 ноябрга қадар реанимацияда ётди. Шундан сўнг бола оддий палатага ўтказилди ва эндиликда амбулатор даволаниш курсидан ўтмоқда.
Изоҳ (0)