Эроннинг Семнон вилоятида икки йўловчи поездининг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимининг сўзларига қараганда, 70 дан ортиқ одам шифохонага етказилди.
Илгарироқ 15 киши ҳалок бўлгани, 52 киши жароҳат олгани билдирилган эди.
Фожиа Шаҳруд шаҳри яқинидаги Ҳафтхон станциясида рўй берди. Поездлардан бири станцияда турганида иккинчи унга келиб урилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)