БМТ бош котибининг тинчликпарвар операциялар бўйича ўринбосари Эрве Ладсус россиялик ҳарбий хизматчилар ташкилотнинг тинчликпарвар операцияларида фаолроқ иштирок этишини кутмоқда. Бу ҳақда у «ТАСС»га берган интервьюси чоғида маълум қилди.
«Умид қиламанки, россияликлар, айниқса ҳарбийлар тинчликпарварлик фаолиятига кенгроқ жалб этилади», — маълум қилди амалдор.
БМТ тинчликни қўллаб-қувватлаш операциялари департаменти маълумотларига қараганда, айни пайтда россиялик 97 нафар ҳарбий ва полициячи халқаро ташкилотнинг тўққиз миссиясида хизмат кўрсатмоқда.
«Ишончим комилки, бу сонни кўпайтириш мумкин, ахир охирги бир йилда ҳарбий хизматчилар сони ортди», — таъкидлади Ладсус.
Изоҳ (0)