Тошкент молия институтининг спорт мажмуасида Gross Insurance суғурта компанияси томонидан мини-футбол бўйича биринчи хайрия турнири ташкил этилди. Бу ҳақда компания вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Хайрия турнири 2 кун давом этди, унда 16 жамоа иштирок этди. Мусобақанинг ғолиби «Алском» суғурта компанияси бўлди.
Турнир қатнашчилари ва футбол ишқибозлари учун Ўзбекистонда йилнинг тўққиз карра энг яхши ҳаками, Осиёда йилнинг беш карра энг яхши ҳаками, Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг чиқиши ҳақиқий совға бўлди.
Хайрия турнирида жамғарилган барча маблағ фақатгина Ўзбекистон Республикаси вилоятларида жойлашган «Меҳрибонлик» ва «Саховат» уйларининг эҳтиёжларига йўналтирилиши мақсад қилиб қўйилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)