Америкалик таниқли хонанда Мадонна 16 ёшли ўғли Рокконинг гиёҳванд моддаларни сақлагани учун ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берди. У ўсмирнинг муаммолари оила даврасида ҳал этилишини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Ўғлимни қаттиқ яхши кўраман. Унга керакли далдани бериш учун қўлимдан келган ишни қиламан. Ушбу вазиятда шахсий ҳаётимизни ҳурмат қилишни сўрайман», — деди Мадонна.
Мадонна ва таниқли британиялик режиссёр Гай Риччининг ўғли бўлмиш Рокко сентябрь ойида Лондонда ҳибсга олинган эди. Ўсмирнинг ёнидан марихуана топилиши бунга сабаб бўлгани айтилмоқда. Аммо матбуот вакиллари бу ҳақда эндигина хабар топди.
Изоҳ (0)