• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    Бўкадаги “роддом”дан икки ўлик чиқди: она ва унинг эндигина туғилган қизалоғи шифокорлар қўлида жон берди

    Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги туман Тиббиёт бирлашмасининг Туғуруқ бўлимидан бир эмас икки ўлик чиқди. 2024 йилнинг 20 ноябрь куни 19 ёшли аёл ва унинг эндигина туғилган қизалоғи шифокорлар қўлида жон берди. Бу ҳақда жамоатчиликка хабар берган марҳуманинг қариндошига кўра, аёл унга қилинган нотўғри укол сабаб оламдан ўтган бўлса, унинг эндигина туғилган қизалоғи эса аёлга кўрсатилаётган тиббий ёрдам пайтида она қорнида жон берган бўлиши мумкин. 

    “Дарё” ижодий жамоаси воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида Бўка туманида бўлди.

    Фото: “Дарё”

    Марҳуманинг турмуш ўртоғи ва отаси, шунингдек қариндошларига кўра, улар аёлнинг ўлимидан ўша куни кечки пайт 16:00 ва 17:00 оралиғида хабар топган.  

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Қон кетишдан бўлди, уч марта токка солдик, уч марта юрак ишлади, тўртинчисида юрак урмай қолди. Шундан кейин тиришиб қолди.Улар яширмоқда, аслида токка улаган пайтда бола ўлиб қолган бўлган. Кейин операция қилиб болани олишган, дейди улар.
    Фото: “Дарё”

    Марҳума ўлимидан аввал онасига қўнғироқ қилиб, унга қандайдир укол қилинганини, шундан сўнг тоби қочганини маълум қилган.

    Фото: “Дарё”
    Менга 13:30 лар атрофида телефон қилиб, қандайдир укол қилишди, шундан сўнг мазам бўлмаяпти, қон кетяпти деди, дейди марҳума аёлнинг онаси. 
    Фото: “Дарё”

    Бўка туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош шифокор ўринбосари Марҳабо Абдулазизованинг “Дарё”га билдиришича, марҳумага ҳомиладорлик пайтида муолажалар белгилаган, аёлга ҳомиладорлик ўттиз ҳафта, сийдик йўли инфекцияси ва ўткир ёғли гепатоз ташхиси қўйилган.

    Фото: “Дарё”
    15 ноябрь куни аёл оилавий шифокор қабулига келган. “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий шифокор ҳомиладор аёлни кўриб, унга сийдик йўли инфекцияси ташхисини қўйиб, ҳомиладорлик патологияси бўлимига даволанишга юборган. Ҳомиладор аёл эртаси куни туғруқхонага келиб, шифокорга “мен шифохонада ётолмайман, оилавий сабаблар туфайли уйимда даволанишга ёзиб беринг”, деб уйига даволаниш учун муолажа олишга ҳаракат қилган, дейди масъул. 

    Масъулнинг билдиришича, ҳомиладор аёл 20 ноябрь куни эрталабки тўртга яқин кўнгил айниши ва қайт қилиш шикоятлари билан олиб келинган.

    17 ноябрь куни аёл шифохонага туғруқ бўлимига ва ҳомиладорлар патологияси бўлимига келган. Муолажалари белгиланган, лекин кун давомида аёл оилавий шароитининг оғирлигини, қайнонаси бетоблигини ва у агар шифохонада ёца, оиласига зарар етиши мумкинлигини важ қилиб, тилхат ёзиб, шифохонадан чиқиб кетган. 20 ноябрь куни эса соат эрталабки тўртга яқин кўнгил айниши ва қайт қилиш шикоятлари билан олиб келинган. Навбатчи шифокор қабул қилиб, муолажалар белгилаган. Аёлга ҳомиладорлик ўттиз ҳафта, сийдик йўли инфекцияси ва ўткир ёғли гепатос ташхиси қўйилган. Шу куни соат 14:55 да аёлнинг аҳволи бирдан ёмонлашган. Барча шифокорлар йиғилган.

    Аёлнинг аҳволи ёмонлашгани туфайли фавқулодда вазият дея кесарча кесиш амалиётига олишган. Ундан аввал вилоят Перинатал маркази директор ўринбосарига мана шунақа оғир аҳволдаги аёл борлиги тўғрисида хабар берилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай аёлда 17:50 да ўлим ҳолати қайд қилинган. Шундан сўнг қариндошларига хабар берилган. Бош шифокор, реаниматолог, инфекционист ва акушер-гинеколог аёлнинг яқинларига хабар берган, дейди Бўка туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош шифокор ўринбосари Марҳабо Абдулазизова. 

    Фото: “Дарё”

    Бўка туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шаҳбоз Рустамовнинг журналистга билдиришича, ҳомиладор аёлнинг нотўғри укол қилиниши оқибатида вафот этганини айнан аёлга қараган шифокор инкор этган. Бош шифокор марҳума ўлимида шифокорларнинг айби йўқ деб ҳисоблайди. 

    Бемор қаровсиз қолиб кетганда шифокорлар айбдор десак бўларди. Бу ҳолатда шифокорлар эътиборсизлик қилмаган, дейди туман бош шифокори. 
    Фото: “Дарё”

    Бўкаликлар туманда малакали шифокорлар камлигини, ҳомиладор қизларини туман шифохонасига олиб боришдан қўрқишларини таъкидлаган.

    21.11.2024, 23:20   Изоҳ (0)   28689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #роддом#Бўка#аёл#бола#ўлим#шифокор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими меҳнат таътилига чиқди. Бироқ ўзи бошлаб берган ишни давом эттирмади — ўрнини ёшларга ишонмади

    31.01.2021, 20:15

    Instagram: Зарина Низомиддинова ҳомиладорлигини нега яширган эди? Шаҳлонинг хейтерларга мурожаати

    31.01.2021, 22:38

    Instagram: Мунисани ёқтирмайдиган Насафий, бошловчига ташланган Феруза Собитова, Тошкент метросининг «расмий овози» кимлигини биласизми?

    01.02.2021, 22:56

    Андижонда ёш ҳоким ташаббуси билан 4 нафар талабанинг шартнома пули тўлаб берилди

    03.02.2021, 06:38

    Асакада 9 ёшли қизни ўлдиришда гумон қилиниб, 10 ой қамоқда сақланган аёл терговдаги қийноқ ва далилларнинг сохталаштирилгани ҳақида гапирди

    28.05.2021, 16:59

    Фарғонадаги туғруқхонада шифокорнинг сочидан тортиб судраган шахс собиқ ИИБ ходими экани аниқланди

    27.08.2021, 21:11

    Қашқадарёда «роддом»га кетаётган аёллар ҳам юрак ҳовучлаб ўтишга мажбур бўлган осма кўприк янгиланди

    03.03.2022, 22:57

    «Аҳолидан тушаётган таклифларнинг 25 фоизи ички йўллар билан боғлиқ». Шавкат Мирзиёев йўллар сифатини яхшилаш топшириғини берди

    07.04.2022, 17:38

    Паркентда болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган суратлар бўйича расмий муносабат билдирилди

    26.09.2022, 09:07

    Ҳомиладор аёллар коридорда даволанмоқда, бепул дориларни сотиб олишга мажбурлашяпти: Қаршидаги “роддом” танқид қилинди

    20.07.2023, 13:48

    Тошкентдаги “6-роддом”да эгизак чақалоқлар вафотининг сабаби маълум қилинди

    04.08.2023, 19:48

    Қозоғистонда аёл “роддом”нинг учинчи қаватидан сакради

    11.08.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.