Англиянинг «Лестер» жамоаси ҳужумчиси Жеффри Шлупп 190 минг фунтга тенг Lamborghini автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар бермоқда Mirror.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса 21 ноябрь куни, «Лестер»нинг «Брюгге» клубига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинидан 1 кун олдин содир бўлди. 23 ёшли ганалик футболчига ҳеч қандай зарар етмаган, аммо машинаси жиддий шикастланган.
Мазкур воқеадан сўнг Британия матбуоти Жеффри Шлуппда яна 3 та автомобиль бор эканини ва Lamborghini’си пачоқланганидан хафа эмаслиги ҳақида маълумот тарқатди. Бироқ футболчининг ўзи бу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканини айтди.
Маълумот учун, «Лестер» клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабха жамоа 2015/16 йилги мавсум якунига кўра Англия чемпиони бўлгани муносабати билан чемпион бўлишга ҳисса қўшган ҳар бир футболчига BMW i8 автомобилини совға қилганди. Улар орасида Жеффри Шлупп ҳам бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)