Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви учун чипталар сотувга чиқарилгани ҳақида «Насаф» матбуот хизмати хабар берди.
30 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтадиган финал чиптаси 10 минг сўм этиб белгиланган. Учрашув 13:00 да старт олади.
Хабар тарқатган «Насаф» футбол клуби чипталарни қаршилик мухлисларнинг сотиб олиши учун кўмаклашиб, уни ўз стадиони кассасида ҳам сотишни йўлга қўйди. Бироқ «Насаф»нинг финалда кимга рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.
26 ноябрь куни «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари финалнинг иккинчи иштирокчиси номини аниқлаб беради. «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган илк учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Изоҳ (0)