Афсонавий украиналик футбол мураббийи Валерий Лобановский ҳақидаги «Лобановский навсегда» номли ҳужжатли фильм Миландаги 34-халқаро спорт киноси ва телевидениеси фестивалида «Кино ва футбол ҳақидаги телефильмлар» номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Антон Азаров режиссёрлик қилган мазкур фильм Guirlande d honneur мукофоти билан тақдирланди.
«Динамо Киев» мураббийи ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси 29 ноябрь куни Киев шаҳридаги «Жовтень» кинотеатрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Валерий Лобановский 1939—2002 йилларда яшаб ўтган. Мураббийлик фаолияти давомида мутахассис Украинанинг «Днепр» ва «Динамо Киев» клубларини, собиқ Иттифоқ, БАА, Кувайт ва Украина терма жамоаларини бошқарган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)