Хитойнинг бир қанча банклари Хэнань провинциясининг Чжэнчжоу округида истиқомат қилувчи қўлсиз кишига уй кредити беришдан бош тортди. Бунинг сабаби сифатида ундан бармоқ изларини олиш имконсизлиги кўрсатилди, деб хабар беради TJournal.
25 ёшли Ву Цзяньпин беш ёшида икки қўлидан маҳрум бўлган эди. Уни ток урганидан сўнг қўлларини кесиб ташлашга тўғри келди.
14 ноябрь куни эркак кутилмаган бюрократик муаммога дуч келди: бармоқ изларини олиш банкларда стандарт жараён ҳисобланади, аммо унинг бармоқ изларини олиб бўлмагани боис молиявий идоралар бирин-кетин кредит беришдан бош тортди.
Цзяньпин оғзи ёрдамида имзо қўя олади, аммо кредит олиш учун бу етарли эмас.
Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Интернетдаги танқиддан сўнг бир қанча молиявий идоралар ўз қарорини ўзгартириб, кредит беришга рози бўлди.
Изоҳ (0)