Американинг энг янги Zumwalt миноносеци (торпедалар билан қуролланган ҳарбий кема) Панама каналидан ўтиш чоғида бузилиб қолди, деб ёзади «Ведомости». Уни шатакка олиб Панама соҳилларига келтиришди. Энди кема Сан-Диегогача бўлган йўлни босиб ўтиши керак.
Ҳарбий кеманинг ишдан чиқиши унинг комбинацияланган дизель-газ турбинали двигателидаги иссиқликни алмаштириб берувчи қурилмаси билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.
Айни пайтда мутахассислар таъмирлаш ишлари қанча вақт олишини ҳисоблаб чиқмоқда. Кема 15 октябрь куни фойдаланишга топширилган эди.
Изоҳ (0)