23 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Хитойлик фуқаро овқат ейиш учун мўлжалланган 15 минг таёқчадан қадимий ибодатхонанинг кичик кўринишини ясади (видео). Хитойлик устага ижоди намунасини тўлиқ якунлаши учун 4,5 йил вақт керак бўлди.
2. Twitter адашиб ўз асосчисининг аккаунтини блоклаб қўйди. Twitter микроблоги асосчиларидан бири ва компания раҳбари Жек Дорсининг аккаунти 22 ноябрь куни кечқурун вақтинчалик ёпиб қўйилди.
3. Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев кома ҳолатига тушиб қолгани маълум қилинди. Шу йилнинг сентябрь ойи охирларида Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада шифокорлар веналар тромбозининг оғирлашиши сабабли Руфат Рисқиев ўнг оёғининг тиззадан пастини кесиб ташлаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказганди.
4. АҚШнинг янги Zumwalt ҳарбий кемаси Панама каналидан ўтишда бузилиб қолди. Ҳарбий кеманинг ишдан чиқиши унинг комбинацияланган дизель-газ турбинали двигателидаги иссиқликни алмаштириб берувчи қурилмаси билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.
5. Остона Назарбоев шарафига қайта номланиши мумкин. Қозоғистон парламенти депутатлари ушбу ташаббусни республика қонун чиқарувчи органининг иккала палатаси қўшма мажлисида маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)