Американинг Канзас штатидаги аэрозол ва кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи корхонада портлаш юз берди. Кимёвий моддалар сизиб чиққанлиги туфайли Неодеша шаҳри аҳолисининг катта қисми эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Авария оқибатида уч нафар ходим жабрланди, улар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Корхона Airosol, Inc.’га тегишли бўлиб, аэрозоллар, суюқ ва бошқа махсус кимёвий воситаларни ишлаб чиқариш ва қадоқлашни таъминлайди.
Шаҳарда 2,5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳодисадан сўнг ташкилот атрофидаги бир нечта кварталлар аҳолиси мажбурий эвакуация қилинди. Шаҳардаги мактаб кун давомида ёпиб қўйилди. Шаҳар расмийлари аҳолига кранлар сувидан ичиш ва таом тайёрлаш учун фойдаланмасликни тавсия қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)