Хитойда Daimler AG автоконцерни юк бўлинмаси раҳбари Райнер Гертнер хитойлик фуқароларга нисбатан ирқчилик кайфиятидаги сўзлари учун лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда South China Morning Post маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Маълум қилинишича, 20 ноябрь куни Пекин турар-жой комплексларидан бирида Гертнер ва маҳаллий фуқаро ўртасида можаро юзага келган. Бу Гертнер бошқа ҳайдовчи киришга уринган жойга автомобилини тўхтатишга уринган пайтда юз берган.
Шунингдек, Daimler’нинг Хитойдаги юк бўлинмаси раҳбари тўпланганларни тарқатиб юбориш учун қалампирли баллончикдан фойдаланганлиги маълум қилинмоқда. Улар немиснинг сўзларидан норози бўлиб можаро атрофида тўпланган эди.
Тортишув вақтида Гертнер бир йилдан буён Хитойда яшаётганлиги ва мамлакатга келиб биринчи англаган нарсаси барча хитойликлар аблаҳ эканлигини маълум қилган. Можародан сўнг Гертнер ва иккинчи ҳайдовчи полиция участкасига сўроқ қилиш учун келтирилган.
Ҳодисадан сўнг Daimler’нинг Хитойдаги бўлинмаси ариза билан чиқиб, унда компания бошқарувчини лавозимидан озод этганлиги ва мазкур воқеа туфайли юзага келган ноқулайлик учун узр сўрашини билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)