Франциянинг Нормандия минтақасида истиқомат қилувчи эркак қариндошининг ўлимидан сўнг мерос тариқасида олган уйидан юз килограмм тилла топди. Бу ҳақда, Normandie Actu нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, дастлаб эркак меросга катта эътибор қаратмаган ва мол-мулкни баҳолаб, сотиш учун аукционистни чақирган. Аммо мебелни йиғиб, уйдан олиб чиқиб кетишда қимматбаҳо металлар яширилган кўплаб махфий жойлар аниқланган.
Эвре шаҳрида истиқомат қилувчи эркак 12 килограммлик иккита олтин ёмби, етти килограммлик олтин бўлаклари ва 5 мингдан ортиқ тилла тангаларга эга бўлди.
Топилмаларнинг умумий қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этди. Таъкидланишича, уйнинг собиқ эгаси 50–60 йил давомида олтинларни қонуний йўл билан харид қилиб, тегишли сертификатларни сақлаб қўйган.
Изоҳ (0)