Қирилиб кетган учмайдиган додо қушининг (Маврикий дронти) скелети Британиянинг Summers Place аукционида шахсий коллекционерга 430 минг долларга сотилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Скелет 40 йил давомида тўпланган турли суяклардан териб чиқилган эди.
Ҳинд океанидаги Маврикий оролида истиқомат қилган додо қуши 1598 йилда ушбу оролни ўз мустамлакасига айлантирган голландиялик денгизчилар томонидан аниқланган.
Қушнинг овланиши, шунингдек, ўрмонларнинг кесиб ташланиши додо қушининг 100 йилдан камроқ вақт ичида бутунлай йўқолиб кетишига олиб келди. Охирги марта қуш табиатда 1662 йили кузатилган эди.
Изоҳ (0)