БМТ томонидан Яманда эълон қилинган жанговар ҳаракатларни 48 соатлик тўхтатиш режимининг муддати якунланди, унинг амал қилиш муддати эса узайтирилмаган. Ушбу маълумот 21 ноябрь, душанба куни бутунжаҳон ташкилоти бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик томонидан тасдиқланди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, ярашув режими қоидаларнинг кўплаб бузилиши ҳақидаги хабарлар билан кечган.
«Жанговар ҳаракатларни 48 соат давомида тўхтатиб туриш режими якунланди ва у узайтирилмади. Можаронинг ҳар иккала томони қоида бузилишлар, жумладан, авиаҳужум ва ердаги тўқнашувлар ҳақида маълум қилди. Афсуски, қуролли можаро қайта янгиланган кўринади», — деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига қараганда, БМТ бош котиби махсус вакили Исмоил улд Шайх Аҳмад тимсолида Яман ҳукумати ва исёнчилар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш бўйиш ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)