Германиялик мутахассис Юрген Клинсманн футбол бўйича АҚШ терма жамоаси бош мураббийи ва техник директори лавозимларидан озод этилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Клинсманн билан хайрлашиш борасида қийин қарор қабул қилдик. Унга 5 йил давомида кўрсатган садоқати ва меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз», – дейилади АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати хабарида.
Германиялик мутахассис 2011 йилда АҚШ термасига бош мураббий этиб тайинланган эди. 52 ёшли мутахассис фаолияти давомида «Бавария» клуби ва Германия терма жамоасини бошқарган. 2006 йилда у мамлакат термаси билан жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлганди.
АҚШ терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичини омадсиз бошлади. Жамоа дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлиб, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари (КОНКАКАФ) зонасида охирги, 6-ўринда бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)