Хитой мутасаддилари борган сайин кўпроқ ерни эгаллаб бораётган Тэнгэр чўлига қарши кураш мақсадида «яшил камар» яратишни режалаштирмоқда. Ушбу камарнинг кенглиги 1 километр, узунлиги эса 500 километрни ташкил этади, деб хабар беради TJournal.
Тэнгэр Хитойда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда турадиган чўл бўлиб, унинг ҳудудида бир нечта чучук сувли кўл мавжуд, бу ҳолат қисман чўллашувни секинлаштиради. Шунингдек, хитойликлар кўчатлар ўтказиш йўли билан чўлга қарши кураш олиб боришга уринмоқда.
«Синьхуа» агентлиги «яшил камар» яратиш бўйича бошланган ишлар акс этган фотосуратларни чоп этди.
Изоҳ (0)