Халқаро аксилтеррор коалиция авиацияси Ироқнинг Анбар вилоятида ИШИДнинг 20 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда генерал Қосим ал-Муҳаммадий баёнотига таяниб, Al Sumaria телеканали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«ИШИДнинг 23 нафар жангариси террорчиларга тегишли икки штабга берилган авиазарбалар натижасида ўлдирилди», — дея таъкидлади генерал.
Маълумот учун, ўтган йил декабрида Ироқ қўшинлари ИШИД террорчиларидан вилоят маъмурий маркази Рамади шаҳрини, ёзда эса вилоятнинг иккинчи йирик шаҳри ал-Фаллужани озод қилганди. Октябрда стратегик жиҳатдан муҳим Хит шаҳри устидан назорат ўрнатилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)