Каспий денгизи шелфининг Қозоғистон қисмида жойлашган йирик нефть кони Кашаганда тижорий нефтни қазиб олиш бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевга таяниб, Reuters агентлиги маълум қилмоқда, деб ёзади «РБК».
Бозумбаевнинг сўзларига қараганда, сентябрь охирида Кашаганда углеводородни синов тарзида қазиб олиш бошлангандан сўнг лойиҳа доирасида қазиб олинган нефтнинг умумий ҳажми ярим миллион тоннага яқинлашган, қазиб олинган газнинг ҳажми эса 97 миллион кубометрни ташкил этган.
Мамлакат Энергетика вазирлигининг маълумотига қараганда, 2017 йилда Кашаганда 4 миллион тоннадан 8 миллион тоннагача нефть қазиб олиш режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)