21 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликлари элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Ўзбекистон билан БАА ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Баённома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида шартномани, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани, маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ўз ичига олади.
Мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб, 2016 йил 21 декабрда кучга киради.
Изоҳ (0)