Шотландиянинг Элдерсли шаҳрида истиқомат қилувчи 52 ёшли чилангар Жон Доэрти лотереяда 14 миллион фунт стерлинг (17,3 миллион доллар) ютиб олди. Аммо улкан бойлик соҳибига айланган эркак ишдан бўшаш ниятида эмас, аксинча, у малака ошириш курсларига ёзилиб, газчи касбини ҳам эгаллашга қарор қилди, деб хабар беради «Вести.ru».
Доэртининг мижозлари у лотереяда катта пул ютиб олганидан икки кун ўтар-ўтмас яна атрофдаги уйларга бориб ҳожатхоналар ва кирланган қувурларни тозалай бошлаганига гувоҳ бўлди. Доэрти касбини севгани боис ишлашда давом этишини маълум қилди.
«Мен ўзгарганим йўқ ва ишдан бўшашни режалаштирмаяпман. Айтишларича, мен умримнинг охирига қадар иссиқ ўлкалардаги пляжларда ҳордиқ чиқаришим мумкин, аммо бу менга тўғри келмайди. Мен ўз ишимни севаман ва охиригача унга содиқ қоламан», — деди эркак.
У малака ошириш курсларига янги Mercedes’да қатнайди.
Изоҳ (0)