Афғонистон пойтахти Кобулдаги шиалар масжидида худкуш террорчи томонидан амалга оширилган портлаш қурбонларининг сони 32 кишига етди, 50 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда, БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссиясига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ 27 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Қурбонлар ва ярадорлар орасида болалар кўплиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)