Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида тезюрар поезднинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 142 кишига етди, 200 нафардан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар бермоқда.
Илгарироқ ҳалокат оқибатида 133 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинганди. Тезюрар поезд ҳалокатига рельсдаги нуқсон сабаб бўлгани хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2 минг кишини олиб кетаётган 23 вагондан иборат Индор—Патна тезюрар поезди Канпур шаҳридан 100 км масофада Пухраян станцияси ҳудудида 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан 02:30 ҳалокатга учради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)