Ҳиндистонда 21 ноябрь, душанба куни мамлакатда ишлаб чиқарилган ядровий зарядли Prithvi-II номли баллистик ракета синовдан муваффақиятли ўтди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ҳарбийлар Чандипура шаҳри (Орисса штати)даги полигонда бир неча дақиқада иккита учиришни амалга оширди.
«Ер–ер» синфига мансуб Prithvi-II ракетаси 500 килограммдан 1 тоннагача бўлган оғирликдаги ядровий зарядни олиб юришга қодир. Ракета 350 километргача бўлган масофага зарба бера олади. Унинг оғирлиги 4,6 тоннани ташкил қилади.
Қайд этиш жоиз, Prithvi-II Ҳиндистоннинг бошқариладиган ракеталар мажмуавий дастури доирасида яратилган биринчи ракета бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)