Футбол бўйича Англия Премьер-Лигаси 12-турининг марказий ўйинида «Юнайтед» «Арсенал»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарганди. Учрашувдан кейин афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона мезбонлар бош мураббийи Жозе Моуриньога қўнғироқ қилди.
«Ажойиб ўйин, бироқ қониқарсиз натижадан кейин менга қирол Диего қўнғироқ қилди. Раҳмат, дўстим! Сен туфайли, оилам туфайли, бошқа дўстлар, футболчиларим, жамоанинг ажойиб мухлислари туфайли мен душанба куни енг шимариб ишлашга яна тайёр бўламан», — деб ёзди Моуриньо Instagram саҳифасида.
Қайд этиш керак, португалиялик мутахассис ташрифидан кейин «МЮ» марказий ўйинларни ўз фойдасига ҳал қила олмаяпти. «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал»га қарши ўйинлар дуранг билан якунига етган бўлса, «Челси» ҳамда «Манчестер Сити» «қизил иблислар» устидан зафар қучишга муваффақ бўлган».
Изоҳ (0)