Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг ҳалокатга учраши қурбонлари сони 100 кишидан ошди, яраланганлар сони 200 дан ортди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ 96 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00 да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.
Изоҳ (0)