Бразилияда 19 ноябрь, шанба куни ҳарбий полиция вертолёти ҳалокатга учради. Унинг бортидаги бошқарма ходимларининг тўрт нафари қурбон бўлди. Бу ҳақда Globo телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, ҳодиса Рио-де-Жанейронинг шарқий тумани Сидаде-де-Деушда юз берган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумотлар келтирилмади, бироқ вертолёт ҳалокатга учраган жойда аввалроқ отишма овозлари эшитилганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)