Аргентина термаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси мамлакат федерациясининг терма жамоа қўриқчилик хизмати олдидаги қарзини тўлаб берди, деб хабар қилмоқда «Чемпионат».
Хабарда қайд этилишича, Аргентина футбол федерацияси молиявий қийинчилик туфайли қўриқчиларга 6 ойдан буён маош тўламаяпти. Шу сабабли терма жамоа қўриқчилик хизмати ходимлари Мессининг ўзи билан ушбу масала юзасидан суҳбатлашишга қарор қилди.
Журналист Хуан Пало Варскининг маълум қилишича, терма жамоа қўриқчиларидан бир неча нафари Аргентинанинг Бразилияга қарши (0:3) ўйини олдидан Мессининг олдига келиб, муаммо ҳақида сўзлаб берди.
«Лео, сен билан гаплашиб олишимиз керак. Бизга 5–6 ойдан буён маош беришмаяпти. Сен жамоа сардорисан, сендан ёрдам сўраймиз», – деди қўриқчилар.
Шундан Месси отасига қўнғироқ қилиб, ўз ҳисобидан қўриқчиларга пул ўтказиб беришни сўрагани таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)