Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни бекор қилди. Шунга қарамасдан, вирус ташкилотнинг узоқ муддатли фаолияти дастури таркибида қолади, деб ёзади «Интерфакс».
Юқумли хасталик 30 га яқин мамлакатда болалар жиддий туғма нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлди. Болалар микроцефалия: аномал кичкина бош ва мия ривожланишининг чекланиши билан дунёга келди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, биргина Бразилияда асаб тизими ривожланишининг бузилиши билан боғлиқ 2100 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Вирус асосан чивинлар томонидан тарқалса ҳам, у шунингдек, жинсий йўл билан ҳам юқиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.