Профессионал футбол лигаси Суперлигада апрель ойининг энг яхши мураббий ва футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди.
Апрель ойида Суперлигада 1 та, Ўзбекистон Кубогида эса 3 та баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.
Суперлига. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар:
- Веско Стешевич (“Металлург”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 8:1
- Виталий Левченко (“Нефтчи”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 8:2
- Самвел Бабаян (“Навбаҳор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:2
- Иван Бошкович (“Сўғдиёна”) – 4 ўйин, 4 ғалаба, тўплар фарқи 8:2
- Февзи Давлетов (“Сурхон”) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 10:2.
Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар
- Шоҳруҳ Абдураҳмонов (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 гол, 2 ассист
- Жоэл Кожо (“Динамо”) – 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист
- Жаҳонгир Абдусаломов (“Сурхон”) – 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.
Изоҳ (0)