Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 12-тур ўйинлари марказий беллашув билан старт олди ва унинг доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб испаниялик Хуан Мата томонидан очилган бўлса, кейинроқ меҳмонлардан франциялик Оливье Жиру муваффақият қозонди — 1:1.
Жозе Моуриньо бошқарувида «Юнайтед» марказий ўйинларни ўз фойдасига ҳал қила олмаяпти. Ҳозирга қадар «Манчестер Сити» (1:2) ва «Челси» (0:4) клубларига имкониятни бой берган «қизил иблислар», «Ливерпуль» (0:0) ва «Арсенал» (1:1) билан очколарни бўлиб олди.
«Арсенал» қўлга киритилган 1 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Унинг очкоси «Челси»ники каби 25 та. 19 очкоси бор «Юнайтед» эса «Тоттенҳэм»дан кейин 6-ўринда бормоқда.
Турнинг қолган учрашувлари уч кун давомида бўлиб ўтади.
Англия Премьер-Лигаси 12-тур беллашуви 19 ноябрь, шанба
«Манчестер Юнайтед» — «Арсенал» 1:1
Гол: Хуан Мата, 68 (1:0). Оливье Жиру, 89 (1:1).«Кристал Пэлас» — «Манчестер Сити»«Сандерленд» — «Халл Сити»«Саутгемптон» — «Ливерпуль»«Сток Сити» — «Борнмут»«Уотфорд» — «Лестер»«Эвертон» — «Суонси»«Тоттенҳэм» — «Вест Ҳэм»
20 ноябрь, якшанба«Мидлсбро» — «Челси»
21 ноябрь, душанба«Вест Бромвич» — «Бёрнли»
Изоҳ (0)