Буюк Британияда саратон хасталигининг оғир шакли билан касалланган 14 ёшли қиз судда ўз танасини криоген консервациялаш (музлатиб қўйиш) ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, қиз у чалинган хасталикнинг давоси топилгунига қадар музхонада сақланишни истайди.
«Мен бор-йўғи 14 ёшдаман, ўлишни истамайман, лекин ўлаётганимни биламан. Мени кўмишларини хоҳламайман. Ўйлашимча, криоконсервация менга даволаниш имкониятини беради, ҳатто юз йиллардан кейин уйғонсам ҳам», — дейилади қизнинг судга йўлланган мактубида.
Судья Питер Жексон қизнинг онаси ўсмирнинг тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқига эгалигини тасдиқлади. Шундан сўнг қизнинг танаси Лондондан АҚШга жўнатилди ва у ерда музлатиб қўйилди.
Танани чекланмаган муддат давомида сақлаш хизматини Аризона штатидаги Alcor тижорат ташкилоти кўрсатади. Хизмат нархи 37 минг фунт стерлингни ташкил этди.
Изоҳ (0)